Жаҳон | 21:36 / 15.02.2016
15171
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида ҳар йили 75 минг тонна гуруч исроф қилинмоқда

Саудия Арабистони ҳар йили ўртача 75 минг тонна гуручни исроф қиляпти, чунки кўплаб оилаларда зарур бўлганидан ортиқ егулик тайёрланади.

"Саудия қироллигининг шарқий ва марказий минтақаларида 16 миллион егулик исроф қилиняпти ва чиқинди қутиларига ташланмоқда", дейди озиқ-овқатни тежашни расмий равишда тарқатувчи таълим вазири Аҳмад ал-Ҳарби.

У берган маълумотларга кўра, бутун дунёда ҳар йили 1,3 триллион тонна озиқ-овқат исроф қилиняпти, Саудия Арабистони эса бу борада энг ёмон кўрсаткични қайд этади.

Мактаблар ва бошқа муассасаларда ўтказилаётган кампания озиқ-овқатни тежаш ва исрофгарчилик билан боғлиқ одатларга барҳам беришга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арбистони нефтни экспорт қилиш бўйича йирик мамлакат ҳисобланади, аҳолисининг сони деярли 30,5 миллионни ташкил этади, улардан деярли 10 миллиони хорижликлар.