Жамият | 13:45 / 16.02.2016
17100
1 дақиқада ўқилади
Шоҳрух Хонни хақорат қилишди
Шоҳрух Хон «Raees» фильмини суратга олишда қатнашиш учун бош вазир Н.Модининг ватани Аҳмадободга келганда «Shah Rukh Khan Hai Hai»! (“Шоҳрух Хон йўқол!) хитоблари билан унинг автомобилини тошбўрон қилишди. Воқеада ҳеч ким жисмоний жабр кўрмаган. Бу суратга олиш гуруҳининг иккинчи марта ўнг қанот вакиллари тажовузига учраши.
Вандализм (жаҳолат) – оқлаб бўлмайдиган разиллик ва буни Аллоҳ ризолиги йўлида қилинганини даъво қилиш – виждонсизлик, деб ҳисоблайди актёр.
Шоҳрух Хон Ҳиндистонда ўсиб бораётган диний муросасизликни қоралаб қилган нутқини маҳаллий аҳоли ва ҳокимият танқидий кутиб олди.
«Raees» фильми 2016 йилда эфирга чиқади. Бундай тажовузкорона муносабатлар туфайли суратга олиш жойини ўзгартириш эҳтимоли ҳам мавжуд.