Жаҳон | 19:28 / 17.02.2016
7894
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги минглаб одамларнинг ўлимига дахлдорликда айбланмоқда

Human Rights Data Analysis Group олими Патрик Бол АҚШ Миллий хавфсизлиги Покистонни бомбардимон қилишда фойдаланилган автоматик ўқув машқлари натижаларини маълум қилди. Олимнинг сўзларига кўра, улар илмий жиҳатдан асоссиз.Тизимдаги хатоликлар сабабли минглаб айбсиз одамлар ҳалок бўлиши мумкинлиги айтилган.

2004 йилдан бери Покистонда учувчисиз самолётлар ёрдамида 2,5 мингдан 4 минггача киши ўлдирилган, уларнинг кўпчилиги АҚШ ҳукумати томонидан экстремистлар деб топилган.

Эдвард Сноуден томонидан оммага маълум қилинган ҳужжатга кўра, Skynet ҳукумат дастури Покистон мобил телефон тармоғини оммавий равишда кузатишда иштирок этган, метамаълумотлар тўплаган ва у ёки бу одам террорчи экани эҳтимолини баҳолаш учун машина машқлари алгоритмларидан фойдаланган.

Тизим 80дан ортиқ кўрсаткичларни баҳолаган, улар орасида одамнинг кундалик хулқ-атвори ва унинг бошқа мамлакатларга саёҳат қилиш андазалари ҳам бор. Дастур террорчининг хулқ-атвори оддий фуқароникидан фарқ қилади деган фикрга асосланади, бироқ 2015 йилнинг баҳорида тармоққа келиб тушган маълумотларга кўра, тизим томонидан қабул қилинган кўрсаткичлар бўйича энг баланд рейтинг Исломободдаги “Ал-Жазира” телекомпанияси собиқ раҳбари Аҳмад Зайдонга тегишли бўлган.

У террорчилар фаолият олиб борадиган ҳудудларга тез-тез сафар уюштирган, унинг сурати Skynet фаолияти тақдмотларида “Ал-Қоида аъзоси” белгиси билан тушди. Журналистнинг ўзи бу айбловларни инкор этган.

Шуни қайд этиш лозимки, машҳур террорчилар тўғрисидаги маълумотлардан моделни машқ қилдириш ва текшириш учун фойдаланиш учун уларнинг сони кўп эмас. Агар улардан бир хил маълумотларни ўрганиш учун ҳам, тестлар учун ҳам фойдаланилса, уларнинг баҳоси ҳеч қандай қийматга эга эмас.

Тизимнинг ҳозирги кунда фаолият юритиш ёки юритмаслиги маълум эмас.