Жамият | 19:57 / 20.02.2016
12107
1 дақиқада ўқилади

АҚШда аёл ловия банкасида илон бошини топиб олди

АҚШнинг Юта штатида яшовчи аёл Western Family компаниясининг ловия банкаси ичида илоннинг чопилган бошини топиб олди, деб хабар бермоқда Huffington Post нашри.

Трой Уолкер исмли бу аёл Фармингтон черковидаги диндорлар билан бирга тушлик тайёрлаётганда Fancy green beans деб номланган ловия банкасида бундай "топилма"ни аниқлади.

Аёл дастлаб бу яроқсиз ловия бўлаги деб ўйлаган, бироқ илон боши эканлигини англагач, бақириб юборган.

Аёл илон бошини дўконга олиб бориб, сотиб олган 30 та ловия банкаси учун тўлаган бутун пулни қайтиб олди. Бироқ аёл кимгадир илоннинг бошсиз танаси чиқиб қолишидан хавотирланмоқда.