Жаҳон | 18:20 / 20.02.2016
6682
2 дақиқада ўқилади

Фижига “Winston” супер-бўронлари бостириб келмоқда

Тинч океани ҳудудидаги оролларга 5та йирик супер-бўрон бостириб келаётгани маълум бўлганидан сўнг, Фижи ўз фуқароларини фавқулодда вазиятга тайёр бўлишга чақириб, бир қанча халқаро парвозларни бекор қилди ва эвакуация марказларини ишга туширди.

“Бир халқ сифатида, биз энг оғир синовни бошдан кечирамиз ва биз бунга тайёр туришимиз лозим”, деб мурожаат қилди бош вазир Вореке Байнимарама (Voreqe Bainimarama).

Фижи метеорологик ташкилотининг хабарига кўра, шанба куни бир “Winston” циклонлари ўртача 220 километрдан 315 километргача тезликка чиқувчи шиддатли шамоллар билан асосий орол Вити-Левуга (Viti Levu) яқинлашади.

“Биз бундай даҳшатли бўронни шу пайтгача кўрмаган эдик ва бу 60 йил ичидаги энг кучлиси. Ҳамма қаттиқ қўрқув остида”, - дейди маҳаллий аҳоли вакили Залим Ҳусайн (Zalim Hussein).

Австралиялик ва янги зеландияликларнинг таътил марказига айланган манзилда, Fiji Airways, Virgin Australia ва Jetstar компанияларининг барча парвозлари бекор қилинди.

“Winston” ҳалокатли шамол, жала, хавфли бўрон ва юқори хатарга эга бўлган тошқинларни ўзи билан олиб келади", деб хабар беради БМТнинг UNOCHA гуманитар агентлиги.