Фан-техника | 20:38 / 20.02.2016
5591
2 дақиқада ўқилади

Nissan ҳайдовчиларга капот остидаги мушуклар ҳақида эслатди

Nissan компанияси Youtube порталига ҳайдовчиларга капот остида мушук бўлиши мумкинлиги ҳақидаги видеоролик жойлаштирди.

Мушуклар совуқ кунларда исиниш учун автомобилнинг мотор қисмига кириб олишлари ва двигателни ўт олдириш, уларга жароҳат етказиши мумкин. Япон автоконцерни ташкил қилган ижтимоий кампания "Knock Knock Cats" номини олди. Nissan ҳайдовчиларга машинани ўт олдиришдан олдин капотга икки-уч марта тақиллатишни тавсия қилади, чунки бу уй жониворининг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

2014 йилда Тольятти шаҳри қутқарувчилари "АвтоВАЗ" раҳбариятига Lada Kalina модели конструкциясига ўзгартириш киритишни сўраб мурожаат қилишган эди. Калинанинг тузилиши мушукларга ҳеч қандай қийинчиликсиз капот остига киришга имкон беради. Қутқарувчиларнинг таъкидлашига кўра, айнан шу машина эгалари ўз машиналаридан яраланган мушукларни топишганини айтишган.

Охир-оқибат "Автоваз" "қиммат ва бефойда"лиги сабаб ўзгартириш киритилмаслиги ҳақида маълум қилган. Бунинг ўрнига завод раҳбарияти автомобиль эгаларига махсус эластик пардаларини ўрнатишни таклиф қилган.