Фан-техника | 19:21 / 22.02.2016
4933
2 дақиқада ўқилади

Интернетда янги Mercedes-Benz C-Class кабриолетининг суратлари пайдо бўлди

Тармоқларда яқинда тақдимоти бўлиб ўтувчи Mercedes-Benz C-Class кабриолети туширилган видео пайдо бўлди. Кузатувчилар машинани “Mercedes” корхонаси яқинида тасвирга олишга улгуришган. Янги автомобилнинг илк тақдимоти 29 февраль куни бўлиб ўтади. 

Кузатувчи-айғоқчилар машинанинг олддан кўринишини суратга олишга улгуришмади. Лекин улар кабриолетни икки хил рангида – кулранг ва кўк рангида суратга олишга муваффақ бўлишган. Иккала машина ҳам юмшоқ букилган тепа қисмдан иборат.

Аввалроқ “Mercedes” эндиликда том қисми қаттиқ бўлган машиналар талқинини ишлаб чиқармаслиги ҳақида хабар берилганди.

Бундан ташқари, “Мерседес” C-Class кабриолетининг расмий тизерларини эълон қилган эди. Унда AirCap ва AirScarf тизимлари ишлаши айтиб ўтилган. Улардан бири олд ойна устида кўтарилувчи махсус соябон ва шовқин даражасини пасайтирувчи вазифасини бажарса, иккинчиси ўзига хос “ҳаво шарфи” сифатида ҳаво оқимини бўйинлар атрофидан айлантиришга хизмат қилади.

Mercedes-Benz C-Class кабриолетининг асосий тақдимоти 3 март куни очиладиган Женева автосалонида бўлиб ўтади.