Жамият | 16:31 / 22.02.2016
6672
1 дақиқада ўқилади

Россия Давлат думаси қирғизистонликларнинг мамлакатда яшаш қоидаларини соддалаштирди

Россия Федерецияси Қирғизистон фуқароларининг мамлакатда келган манзили бўйича яшаш муддатини 30 кунга узайтирганлиги ҳақида Қирғизистон билан келишиб олганини тасдиқлади.

Амалдаги қонунчиликка биноан, Россияда вақтинча яшаётган чет эллик фуқаролар келган кунидан бошлаб етти иш кунидан кам бўлмаган муддатда келган жойида рўйхатдан ўтиши лозим.

Келишув Санкт-Петербург шаҳрида 19 июнда имзоланган. Келишув Евроосиё иқтисодий уюшмаси тўғрисидаги шартнома қонунларига, шунингдек, Россиянинг бошқа халқаро шартномалари қонунларига зид эмас.

Келишувнинг амалга ошиши Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги дўстона муносабатларнинг ривожига кўмак бўлади ва федерал бюджетдан ортиқча харажатларни талаб қилмайди.