Спорт | 16:40 / 22.02.2016
3959
2 дақиқада ўқилади

Хиддинк "Манчестер Сити" футболчиларига танга сочган лондонлик мухлисларни савдойи деб атади

Лондон шаҳрининг "Челси" жамоаси бош мураббийи Гуус Хиддинк ўз жамоаси мухлисларидан қаттиқ норози бўлди. У Англия Кубогининг 1/8 финалида "Манчестер Сити"га қарши 21 февраль оқшомида ўтказилган учрашув вақтида лондонлик мухлислар томонидан амалга оширилган ҳаракатларни қаттиқ танқид остига олган. Ўйин вақтида маҳаллий мухлислар "шаҳарликлар"нинг футболчиларига қарата тангалар улоқтиришганди.

Голландиялик бу мутахассис шу куни мезбон жамоа футболчиларига ҳурматсизлик қилган безори мухлислар топилиши ва уларга жазо тайинланишига умид билдирган.

"Менга бу ҳақда айтишди. Бошқа фактлар ҳам бор. "Челси" жамоаси бундай ҳолатга танқидий кўз билан қарайди ва қарши зарур чораларни амалга оширади. Бундай шахслар стадионга бошқа киритилмаслиги керак.

Бундай телбалар атрофдагилар учун ноқулайлик ва хавф туғдиради. Агар уларни топсак, улар учун "Стэмфорд Бриж" эшикларини ёпиб қўямиз.

Буни жиноий ҳаракат сифатида ҳам кўриб чиқиш мумкин. Биз полиция билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Бундайлар ўз қилмиши учун жавоб бериши керак", дея Хиддинкнинг сўзларидан иқтибос келтиради "Челси" расмий сайти.