Фан-техника | 08:23 / 23.02.2016
4092
2 дақиқада ўқилади

HP Elite x3: энг кучли Windows-смартфон

Hewlett-Packard компанияси Mobile World Congress (MWC) 2016 кўргазмасида энг кучли Windows-смартфонини тақдим этди. HP ходимларининг сўзларига кўра, янгилик Windows 10 Mobile операцион тизимида ишлаб, уни бизнес учун универсал қурилма сифатида ҳам телефон, ноутбук ва стол компьютери сифатида фойдаланиш мумкин.

Қурилмани Desk Dock док-станциясига улаб (ташқи монитор улаш, иккита USB-A ва битта USB-C портлари, Ethernet-интерфейси имкониятлари мавжуд), уни катта компьютер каби қўллаш мумкин. "Бошқа Mobile Extender док-станцияси, қурилмани “элит” Windows-смартфонидан 12,5 дюймли HD-дисплейга эга енгил ноутбукка (1 кг атрофида) айлантириб қўяди", деб таъкидлашди HP вакиллари.

Бундай имкониятни, Windows 10 операцион тизимининг янги Continuum функцияси ёрдам беради. Ҳар бир док-станциялар қурилмадан алоҳида сотувга чиқарилади.

Шу маълумки, “бизнес-фаблет”нинг “юраги” Qualcomm Snapdragon 820 процессори билан жиҳозланган. Elite x3`нинг қолган техник хусусиятлари кейинчалик расман эълон қилинади.