Жамият | 14:49 / 24.02.2016
31570
5 дақиқада ўқилади

Ҳурматга лойиқ саккиз таниқли шахс

Барча бойлар ва машҳурлар ҳам ўз истакларини қондириш учун дабдаба ортидан югуришмайди. Ҳаётда бадавлат бўлса-да, оддий ва камтарона турмуш тарзини кечираётган ёки аксинча, ёшликдаги аҳмоқона одатларидан воз кечмайдиган машҳурлар ҳам кўп учрайди.

Ўзининг ҳаётий принциплари ва ҳаракатлари орқали ҳавас қилишга лойиқ инсонлар бўлган машҳур инсонлар билан таништириб ўтамиз:

1. Швециянинг оддий маликаси


Бу Швеция маликаси Мадлен. У кучукчасидан қолган ахлатларни ўзи тозалайди.

2. Дунёнинг энг камбағал президенти


Хосе Мухико Кордано - Уругвайнинг собиқ президенти, лекин уни маҳаллий аҳоли Элъ Пепе деб чақиради. У ўзининг барча маошини хайрия ишларига сарфлаган ва дунёнинг энг камбағал (бағрикенг) президентига айланган. 263 000 уругвай песо маошидан ойига бор-йўғи ўн фоизлик қисмини ўзига олиб қолган.

У фермага яқин қишлоқда яшайди. Уй хўжалиги учун сувни бир ўзи дарвоза яқинидаги қудуқдан ташийди. Ҳаёти давомидаги энг катта харажатни “Фольксваген қўнғизи”ни сотиб олишга ишлатган. Мухиконинг банкда ҳеч қандай ҳисоби ва қарзлари йўқ.

3. Лондон шаҳри мэри


Лондон шаҳри мэри жаноб Борис Жонсон галстуксиз юришдан хижолат чекмайди, спорт кийимлари, рюкзак ва велосипед шлемини эркин кийиб юради. Айнан Борис Жонсон Британияда велосипед ҳаракати ривожини қўллаб-қувватловчи асосий шахслардан биридир.

4. Рейкьявик шаҳри мэри


Йон Гнарр – Исландиянинг энг катта шаҳри бўлмиш Рейкьявикнинг амалдаги ҳокими. Бу инсон олийгоҳда таҳсил олмаган, комик актёр ва ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Лекин 2010 йилда у ўзининг “Энг яхши партия” деб номланувчи сиёсий партиясини тузади. Партия таркиби асосан ижодкор шахслар – рассомлар, мусиқачилар ва қизиқчилардан ташкил топади. Қизиғи шундаки, шаҳар аҳолиси 34,7 фоиз овоз билан айнан шу партиянинг сардорини ҳокими этиб сайлашади.

5. Нью-Йоркнинг собиқ ҳокими


Майкл Блумберг дунёнинг энг бадавлат инсонлари қаторида 13-ўринда турса-да, жуда ҳам ғайриоддий шахс. У метрода юради. Суратда у шаҳар кенгашининг биносида, ўз иш столида – оддий идора мебелида ўтирибди. Ёнида эса анъанавий монитор, қоғозлар, чизмалар, қандайдир буюмлар ва ёнғоқли ёғ банкасини кўриш мумкин.

6. Хиппи-миллиардер Ричард Брэнсон


Жаноб Ричард Брэнсон – Virgin авиакомпаниясининг асосчиси. 10 йил ичида у кичик мусиқа дўконини сайёранинг барча қитъаларига ёйилган кўп қиррали улкан бизнесга айлантиришга муваффақ бўлган. Бироқ Брэнсон ҳеч нарсага қарамай, ўзининг ёрқин, ноодатий шахслиги учун «хиппи-миллиардер» лақабини олган. У сўнгги чиқишларининг бирида – аэропортда AirAsia компаниясининг стюардессаси кийимида пайдо бўлди. Брэнсон камера олдида фақат ўзини кўз-кўз қилмай, Перт – Куала Лумпур рейси йўловчиларига хизмат қилди.

7. Google афсонаси


Сергей Брин — Google Inc. компаниясининг асосчиларидан бири, компьютер бизнесининг афсонаси, Google Inc.нинг технологиялар бўйича президенти, миллиардер ва Американинг энг бой одамларидан ҳисобланади. Шунга қарамасдан, Сергей оддий ҳаёт кечиради. Оддий уч хонали квартирада яшайди ва “Мерседес”да эмас, балки экологик тоза двигателга эга Toyota Prius машинасини ҳайдайди. Яна у Сан-Францискода жойлашган “Катянинг Рус Қаҳвахонаси”га боришни ва дўстларини борщ, чучвара ва қуймоқлар билан меҳмон қилишни хуш кўради.

8. Миллиардларсиз миллиардер


Чак Фини - Duty Free Shoppers дўконлар тармоғи асосчиси. 30 йил ичида у ўзининг ишлаб топган 7.5 миллиард доллар пулини секин аста дунё бўйлаб кезиб тарқатган. У бу пулларни коньяк, атир ва сигареталар сотиб ишлаган. Унинг The Atlantic Philanthropies хайрия жамғармаси томонидан бутун дунё бўйлаб 6.2 миллиард долларни фан, таълим, соғлиқни сақлаш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қариялар уйларига сарфланган. 2020 йилга келиб у ўзининг барча капиталини муҳтожларга ёрдам сифатида тарқатишни режалаштирган.