Жаҳон | 07:43 / 24.02.2016
5666
1 дақиқада ўқилади

"Катта горилла" Халқаро коинот станциясида саросима келтириб чиқарди

Халқаро коинот станцияси экипажи аъзоси Скотт Келли ўзининг Twitter’даги микроблогида жўнатма орқали юборилган катта горилла станцияга кириб, у ерда саросима келтириб чиқаргани тасвирланган видероликни жойлаштирди.

Видеода фазогир гўёки Cygnus юк ташувчи ракетасида станцияга етказилган жўнатмани очаётганини кўриш мумкин. Бир оздан кейин жўнатма ичидан горилла чиқиб, станция бўйлаб Келлининг орқасидан қувлай бошлайди. Аслида эса бу горилла кийимини кийиб олган экипажнинг яна бир аъзоси бўлган.  

Аниқланишича, Келли ўзининг коинотда бўлганининг бир йиллигини шундай антиқа ҳазил билан нишонлашга қарор қилган.