Жамият | 21:13 / 25.02.2016
8157
1 дақиқада ўқилади

Жоли ва Клуни "энг чиройли кексаяётган киноюлдузлар" сифатида қайд этилди

Mashable нашри дунёнинг "энг чиройли кексаяётган" машҳурлари рўйхатини тузди. Нашрнинг қайд этишича, бу юлдузлар кексайган сари худди узоқ сақланган винонинг яхшиланиши каби янада кўркамлашиб бормоқда.

Хусусан, рейтингда 40-ёшли Анжелина Жоли ва 54-ёшли Жорж Клуни, шунингдек 46-ёшли Женнифер Лопес, 73-ёшли Харрисон Форд ва 40-ёшли Шарлиз Терон жой олган.

Бундан ташқари, рўйхатда 70-ёшли Ҳелен Миррен, 43-ёшли Идрис Эльба, 49-ёшли Ҳолли Берри ва 44-ёшли Жада Пинкетт Смит номлари бор.

Рейтинг муаллифлари Сальма Хайек (49 ёш), София Вергара (43 ёш) ва Жон Хэмм (44 ёш) каби машҳурларга эътибор қаратишмаган.

43-ёшли Дуэйн Жонсон, 53-ёшли Стив Карелл, 47-ёшли Хью Жекман, 50-ёшли Жоан Роулинг, 52-ёшли Мишель Обама, 81-ёшли Мэгги Смит ва 78-ёшли Жейн Фонд каби машҳурлар ҳам рўйхатдан ўрин олишган.