Жаҳон | 08:26 / 25.02.2016
3867
1 дақиқада ўқилади

Лондон ресторанида эркак икки соат давомида аёлни гаровда ушлаб турди

Лондондаги Bella Italia ресторанлар тармоғининг шохобчасида қуролланган эркак 2 соат давомида бир аёлни гаровда ушлаб турди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Воқеа жойига етиб келган полициялар зўравон билан музокаралар ўтказишга киришишган. Ҳаммаси бўлиб воқеа жойига бир нечта полиция машинаси ва ўнлаб ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари келган. Ресторан жойлашган Лестер-сквер кўчасининг бир қисми ўраб олинган, яқин орадаги ресторанларга ташриф буюрганларга вазият ҳал бўлмагунча жойларида қолиш буюрилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, зўравон билан жабрдийда бир-бирини таниган. Натижада эркак қўлга олинган. Жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.