Жамият | 15:45 / 25.02.2016
37499
1 дақиқада ўқилади

Нодиршоҳ Алимович ҳамда Ойхон Ифорзоданинг никоҳ тўйидан фотогалерея

Аввалроқ икки бошловчининг 14 февраль куни ФҲДЁ рўйхатидан ўтганлиги ҳақида хабар берган эдик

23 февраль куни икки ёш – Нодиршоҳ Алимович ҳамда Ойхон Ифорзоданинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Базм Тошкентдаги "Версаль" ресторанида ўтказилди. 

Тўйда келин-куёвнинг ҳамкасбларидан ташқари Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Шоҳруххон ва бошқа кўплаб хонандалар иштирок этишди.

Базмда кўпчиликнинг эътиборини тортган нарса бу Нодиршоҳнинг Ойхон қўлини романтик тарзда сўрагани акс этган видео бўлди. Маълум бўлишича, 31 август куни Нодиршоҳ Ойхонни бошқа келин-куёвни ФҲДЁ рўйхатидан ўтиш маросимини олиб бориш учун иш юзасидан шаҳардаги ФҲДЁ бўлимларидан бирига чақирган. Таклиф қилинган жойга келган Ойхон эса бу байрам ўзига тегишли эканини билган ва шу ерда Нодиршоҳ унинг қўлини сўраган.