Жаҳон | 17:56 / 26.02.2016
4684
2 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ чегараларини пишлоқ билан тенглаштирди

Республикачилар партиясидан президентликка даъво қилаётган Дональд Трамп фикрича, мамлакат чегаралари швейцарияча пишлоққа ўхшайди, чунки унинг кўплаб бўшлиқлари орқали ноқонуний муҳожирлар кириб оладилар.

“Камида 11 миллион одам бу мамлакатга ноқонуний кириб олган” , — билдирди миллиардер. У Мексика чегараларини мустаҳкамлаш ҳақида яна ваъда берди, деб хабар беради РИА Новости.

Шу ўринда у мексикаликлар унинг ғоясини қанчалик танқид қилсалар, чегара девори шу қадар баландлаб боришини билдирди. “Девор ҳозиргина ўн фунт (3,05 метр)га ўсди”, -дейди у.

Бундан ташқари, Трамп унинг чегара деворларини қуриш ҳақидаги ғоясини ҳақоратли сўзлар билан изоҳлаган Мексика собиқ президенти Висент Фоксдан узр сўрашини талаб қилди.

18 февраль куни Рим Папаси Франциск ҳам Трампнинг АҚШ ва Мексика чегарасида девор қурилиши ғоясини “христианларга хос эмас” деб қоралаганди. Ўз ўрнида Трамп ҳам Францисконинг муносабатини “уятли” деб атади.

Агар у президентликка сайланса, “буюк девор” қурилишини бошлайди, унинг сўзларига кўра, қурилишга етти миллиард доллар сарфланади. Унинг бўйи 35-40 фут (10-12 метр), узунлиги 1000 миль (1600 километр атрофида) бўлади.

Трамп – АҚШ даги йирик қурилиш компанияси бошлиғи, дунё бўйлаб тарқалган меҳмонхоналар ва казинолар тизими эгаси.