Жаҳон | 12:13 / 02.03.2016
14434
2 дақиқада ўқилади

Рамзан Қодиров ўз тақдирини Путин ҳал қилишини маълум қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия раҳбарияти билан ўз келажаги масаласини, яъни республика раҳбарлигидан кетиш, сўнг ўрнини ким эгаллаши масаласини муҳокама қилмаганини айтди. Бу ҳақда у «Интерфакс» нашрига берган интервьюсида гапириб ўтган.

«Йўқ, бу савол муҳокама қилинмайди. Бундай саволларни кўтариб чиқишнинг ўз қоидалари бор. Агар муҳокама қилинса ҳам, мен бу ҳақда гапирмайман», — дейди Қодиров.

Шу билан биргаликда у бу борадаги барча қарор мамлакат президенти Владимир Путин томонидан ҳал қилинишини қўшимча қилган.

«Яна қайтараман, бу хусусидаги исталган савол Россия президенти Владимир Путин томонидан ҳал қилинади. Мен эса оддий пиёдаман, қачонки буюришса, «Хўп!» дейману, буйруқни бажаришга киришаман» — дея қўшимча қилади Чеченистон раҳбари.

У Россия президентининг исталган буйруғини бажаришга тайёрлигини эслатиб ўтган.

Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлиги лавозимидан кетишга тайёрлигини маълум қилди

Рамзан Қодиров: Менинг даврим ўтди