Спорт | 08:21 / 04.03.2016
3959
3 дақиқада ўқилади

Ла лига: "Барселона" "Райо Вальекано"ни енгди ва бошқа натижалар

Испания чемпионатининг 27-турига якун ясалди. Турнинг иккинчи кунги ўйинларида мусобақа пешқадами "Барселона" сафарда "Райо Вальекано" меҳмони бўлди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ракитич 22 ва Месси 23 дақиқада биттадан гол урди. Ўйин каталонияликларнинг ғалабаси томон бораётганди, аммо учрашув ҳаками қўпол хатоларга йўл қўйди. Жумладан, меҳмонлар иккита тўп билан олдинда бораётган пайтда рефери тўпга ўйнаб, сўнгра бутсасининг тиши билан Ракитичга урилган Льорентени майдондан четлатди.

53 дақиқада Месси иккинчи голини урди. 57 дақиқада Манушу ҳисобни қисқартирди - 1:3.

Ҳисоб 1:3 бўлиб турганида Итуррага ноҳақ қизил карточка кўрсатилди. Неймар жарима зарбаси йўллаганидан кейин тўп тўсинга урилиб, офсайдда турган Ракитичга келиб тушди. Лайнсмен ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этмади ва ҳимоячи яқин масофадан дарвозага зарба бермоқчи бўлган Иванни ортдан тепиб йиқитди. Ушбу вазиятда қанот ҳакамининг эътиборсизлиги туфайли "Райо" майдонда 9 киши бўлиб қолди.

Қолган дақиқаларда "Барселона" яна иккита гол урди. Месси 72 дақиқада хет-трикни расмийлаштирди, Арда Турон 86 дақиқада "Барселона" сафидаги ўзининг дастлабки голини уришга муваффақ бўлди. Луис Суарес эса пенальтидан гол ура олмади.

Эслатиб ўтамиз, "Реал"га қарши ўйинда ҳам ҳакамлар қўпол хатолар туфайли "Райо Вальекано"ни 9 киши бўлиб қолдиришганди ва мадридликлар 10:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Мазкур ғалабадан кейин "кўк-анорранглилар" "Атлетико" ва "Реал" билан орадаги 8 ва 12 очколик фарқни сақлаб қолди.

Турнинг қолган учрашувларида "Бетис" Эспаньол"ни, "Гранада" "Спортинг Хихон"ни енгди.

Ла лига, 27-тур
Райо Вальекано – Барселона 1:5 (0:2, 1:3)
Голлар: 0:1 – 22 Ракитич, 0:2 – 23 Месси, 0:3 – 53 Месси, 1:3 – 57 Манушу, 1:4 – 72 Месси, 1:5 – 86 Турон.
Райо Вальекано – Хуан Карлос, Креспо, Льоренте, Тито, Марин, Эмбарба, Трасоррас, Итурра, Пити (Хони Монтьель, 56), Бебе (Амайя, 71), Манушу (Герра, 80).
Барселона – Браво, Суарес, Пике, Матье, Маскерано, Серджи Роберто (Алеиш Видаль, 72), Ракитич (Туран, 66), Бускетс (Вермален, 77), Иньеста, Неймар, Месси.
Огоҳлантиришлар: Турон (78), Неймар (87).
Четлатишлар: Льоренте (42), Итурра (67)

Ла-Лига, 27-тур: "Реал" "Леванте"ни енгди ва бошқа натижалар