Жаҳон | 22:56 / 08.03.2016
10720
1 дақиқада ўқилади

Доҳа кўчаларини тўсиб қўйган йўлбарс

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида тахминан 22 февраль куни машиналарнинг кўчада ҳаракатини тўхтатиб кўйган “қароқчи йўлбарс”нинг видеоси оммалашди.

Видеонинг тасвирга туширилган вақти ва санаси номаълум, лекин Доҳа аҳолисининг сўзларига кўра, видео WhatsApp ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган.

Йўлбарсни воқеа жойида ўз эгаси билан турганини ҳам кўришган. Бу ҳодиса дарҳол камера нишонига тушган, кейин эса йўлбарс қўйиб юборилаётган пайтда олинган бир неча бошқа суратлар ҳам Twitterда оммалашиб кетган.

Ҳозирда бу саҳналаштирилган видеоролик эканлиги ҳақида твитлар ҳам жуда кўпайиб кетган.

Давлат ходимларидан воқеанинг батафсил маълумотлари ва йўлбарснинг тутилганлиги ҳақида ҳалигача хабар кутилмоқда.