Жамият | 18:21 / 08.03.2016
13342
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўл назоратчилари аёл ҳайдовчиларга гул совға қилмоқда

Бугун 8 март халқаро хотин-қизлар кунида Facebook’даги “Водители Ташкента” ҳамда “Водители Ташкента (Drivers.uz)” гуруҳи аёл ҳайдовчиларнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига миннатдорчилик билдирилган хабарлари билан тўлди.

Уларда қайд этилишича, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари аёл ҳайдовчиларни тўхтатишмоқда ва уларга гул совға қилиб, байрам билан табриклашмоқда.

 “Кутилмаган ва ёқимли совға! Мен ҳужжатларимни тутқазмоқчи бўлсам, йўл назоратчиси мени байрам билан табриклаб турибди”, – деб ёзди ходимларнинг эътиборидан хурсанд бўлган ҳайдовчи аёллардан бири.

Яна бир ҳайдовчи аёл ходимларнинг актёрлик маҳорати эсга олишни ҳам унутмади.

“Ходимлардан бири мени қизил чироқда ўтиб кетганлигимни айтиб турганида, бошқаси гул бериб табриклади. Кичик совға-ю, бироқ жуда ёқимли”, – деб изоҳ қолдирди гуруҳ аъзо бўлган ҳайдовчи аёл.  

ДАН ходимларининг бундай илиқ муносабати баъзи ҳайдовчи аёлларнинг ҳазил фикрларига ҳам сабаб бўлди.

“Қизларжон, менимча улар ҳамма ёқда! Мен доимгидек ҳужжатларимни тутқазмоқчи бўлсам, улар гул беришди. Бугун бироз қоидани бузсак бўладиганга ўхшайди. Бизнинг кунимиз!” ,– деб изоҳ қолдирган ҳайдовчи аёллардан бири. 

Маълумот учун, 2014 ва 2015 йилги 8 март байрами ҳам йўл назоратчиларининг шундай совғалари билан ўтган эди.