Жаҳон | 06:54 / 12.03.2016
1759
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған журналистларни озод қилгани учун Туркия Конституцион судига таҳдид қилди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған икки газета журналистларини озод қилиш ҳақидаги қарорни қабул қилган Туркия Конституцион суди (КС) ҳаракатларини “Туркияга қарши” қилинган ҳаракатлар деб атади.

“Бу институт, унинг раиси билан бирга бир қанча аъзолар халқига ва мамлакатига қарши қаратилган ишни, яъни Туркияга охирги кунларнинг бирида қилинган энг катта ҳужумни амалга оширишди”, деб айтди давлат етакчиси Туркиянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Бурдур шаҳрида бўлган митингда.

"КС кейинчалик шунга ўхшаш ҳаракатларни амалга оширмайди, акс ҳолда унинг “мавжудлиги ва қонунийлиги” ҳақида ўйлаб кўришимизга тўғри келади", деб таъкидлади Эрдўған.