Жаҳон | 10:52 / 13.03.2016
1928
1 дақиқада ўқилади

Хитойда автобус йўлда ҳоcил бўлган ўрага буткул тушиб кетди

Хитойнинг Гуйчжоу вилояти Гуйчжоу округида катта йўловчи автобуси йўлда ҳосил бўлган ўрага бир неча сонияда буткул тушиб кетди. Кузатув камералари томонидан қайд қилинган бу нохуш воқеа видеоси интернетда тарқалиб кетди.

Видеода автобус автобуслар турадиган охирги бекатга яқинлашаётиб, сув оқиб кетадиган қудуқ ўрнида ҳосил бўлган ўрага тушиб кетганини кўриш мумкин.

Автобус охирги бекатга келаётгани сабабли у деярли бўш бўлиб, унда бор-йўғи уч киши бўлган. Шу сабабли катта талофатлар кўрилмаган. Автобусдаги одамлар ўзлари мустақил равишда юқорига чиқиб олишган.

Ушбу ҳолат тергов қилинмоқда.