Фан-техника | 22:03 / 14.03.2016
2301
1 дақиқада ўқилади

Half-Life ва Portal компьютер ўйинлари экранлаштирилмоқчи

АҚШлик режиссер Жей Жей Абрамс Valve ўйин студиясининг Portal ва Half-Life компьютер ўйинлари экранлаштирилиши тайёрланаётганини тасдиқлади. У бу ҳақда IGN нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Юлдузлар жанглари” фильмининг охирги қисми режиссёри Valve билан ҳамкорлик қилаётгани ҳамда Portal ва Half-Life ўйинлари воқеаларига асосланган бадиий фильмлар ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълум қилди.

“Бизда сценарийнавислар бор, бу воқеалар устида ишламоқдамиз. Бироқ ҳозирча аниқ нарса айтолмайман”, деб айтди Жей Жей Абрамс.

Бу ўйинларнинг экранлаштирилиши ҳақидаги гаплар 2013 йилда пайдо бўлган, ўшанда ўйин студияси раҳбари Гейб Ньюэлл ва Жей Жей Абрамс биргаликда ишлаш ниятларини билдиришган.