Жамият | 00:39 / 17.03.2016
1690
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик машинасида автосалонни вайронага айлантирди

Пекинда машина сотиб олган дарғазаб харидор машинада катта тезликда келиб автосалоннинг пешойнасини бузиб кирган ва автосалон ичидаги барча нарсани вайрон қила бошлаган.

Кейинроқ эркак унга сотиб олган машинаси сифати ёқмагани ва у автосалон устидан судга шикоят аризасини топширганини айтган. Бироқ эркак салон ходимлари унинг рафиқасига таҳдид қила бошлашгандан кейин ўз аризасини қайтиб олган.

Эркак шу тариқа автосалондан аламини олишга қарор қилган.

Маълум қилинишича, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ полиция ушбу воқеани тергов қилишни бошлаган.