Спорт | 16:25 / 18.03.2016
1548
1 дақиқада ўқилади

ЕЧЛнинг чорак финалида «Реал» «Вольфсбург» билан, «Барселона» «Атлетико» билан ўйнайди

18 март куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг чорак финал учрашувлари учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Қуръада ҳеч қандай чекловлар бўлмади ва жараёнда жамоалар "кўр-кўрона" тарзда жуфтликларга тақсимланишди.

«Вольфсбург» – «Реал»
«Бавария» – «Бенфика»
«Барселона» – «Атлетико»
«Манчестер Сити» – «ПСЖ»

Чорак финалнинг илк учрашувлари 5-6 апрель кунлари бўлиб ўтади. Дастлабки ўйин номлари биринчи бўлиб кўрсатилган жамоа майдонида ўтказилади. Жавоб баҳслари 12-13 апрель кунларига белгиланган.