Жаҳон | 00:27 / 19.03.2016
1504
1 дақиқада ўқилади

Париж терактларини амалга оширишда бош гумонланувчи ҳибсга олинди

2015 йил 13 ноябрда Парижда терактларни амалга оширишда бош гумонланувчи бўлган Салоҳ Абдусалом Брюсселда ҳибсга олинди. Бу ҳақда Бельгия федерал прокуратура баёнотида айтилмоқда, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

Аввалроқ Абдусаломнинг ҳибсга олинганлиги Бельгия бош вазири Шарл Мишель девонхонаси томонидан тасдиқланганди.

“Брюсселнинг Моленбек коммунасидаги катта кўламли аксилтеррорчилик операциясида икки киши, жумладан Абдусалом яраланди. Охирги маълумотларга кўра Абдусалом ҳибсга олинган. У полиция назоратида шифохонага юборилган”, деб хабар бердилар Бельгиянинг марказий телеканаллари.

Телеканалларда операция давомида бир киши ўлдирилгани ҳақида аввал тарқатилган маълумот инкор этилди.

Париждаги терактлар оқибатида 130 киши ҳалок бўлган, 350 дан ортиқ одам жароҳат олган эди.