Фан-техника | 18:27 / 19.03.2016
2145
1 дақиқада ўқилади

Пицца ташувчи янги робот пайдо бўлди

Domino’s Pizza компанисининг Австралиядаги бўлими янги пицца ташувчи роботнинг синов-лойиҳасини амалга оширмоқда. Автомат тарзда ҳаракатланувчи робот-ташувчи Marathon Robotics стратапи билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, фақатгина пиёдалар йўлакчаси ва велосипед йўлакларида ҳаракатланади. Аниқ манзилни топишга унга ўрнатилган GPS-модул ва Google Maps хизмати маълумотлари ёрдам беради.

Робот DRU (Domino's Robotic Unit) номини олган бўлиб, оғирлиги 190 килограмм ва тезлиги эса 20 километр соатни ташкил этади. Йўлда учрайдиган йўловчи ҳамда бошқа қаршиликларни айланиб ўтишга лазер сенсорлар ва камералар ёрдам беради.

Роботнинг ичида иккита бўлинма мавжуд бўлиб, бири 10 гача пиццани иситиб сақлаш учун ва бошқа бўлинма эса ичимликларни совутиш учун мўлжалланган. Пиццани роботдан қабул қилиб олиш учун, пул қабул қилувчига буюртма қийматини солиб, буюртма вақтида берилган махсус кодни териш керак бўлади.