Спорт | 03:09 / 21.03.2016
1707
1 дақиқада ўқилади

"Реал" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда тор-мор этди

Испания чемпионатининг 30-туридан ўрин олган "Реал" Мадрид – "Севилья" баҳси ўз якунига етди. Учрашувни фаол бошлаган мадридликлар 6 дақиқага келиб ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бензема ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Иккинчи бўлим бошида Роналду пенальтидан унумли фойдалана олмаганидан сўнг 64 дақиқага келиб барибир ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Бейл саҳнага чиқди. Учрашув сўнгида Хесе ойинга якуний нуқта қуйиб "Реал"нинг ишончли ғалабасини таминлади

Испания Примераси, 30-тур
Реал Мадрид - Севилья 4:0
Голлар: Бензема, 6 (1:0); Роналду, 64 (2:0); Бейл, 66 (3:0); Хесе, 86 (4:0).

"Реал" Мадрид - Навас, Варан, Марсело, Данило, Начо, Кроос, Каземиро, Модрич, Бэйл, Роналду, Бензема.

"Севилья" - Рико, Фигейраш, Колодзейчак, Рами, Эскудеро, Иборра, Крыховяк, Коке, Кристофоро, Тремулинас, Гамейро.