Жаҳон | 08:53 / 26.03.2016
2058
1 дақиқада ўқилади
Багама оролларида самолёт шассиси очилмагани оқибатида қўниш полосасига авариявий қўнди
Багама оролларидаги Нассау аэропортида JetBlue авиакомпаниясининг Embraer ERJ-190 самолёти авариявий қўнишни амалга оширди. Самолёт экипаж қўниш вақтида шассини очолмагани сабабли учиш-қўниш полосасига таги билан урилиб қўнди. Бу ҳақда BNO News хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, самолётда 95 нафар йўловчи ва экипажнинг 4 аъзоси бўлган.
Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар самолётнинг олд қисмида чиққан ёнғиннинг авж олишига йўл қўйишмади.
JetBlue авиакомпанияси вакили Тамара Янг нохуш воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилди.