Жамият | 14:06 / 29.03.2016
1872
1 дақиқада ўқилади
Қўлсиз киши крикет ўйнаб бошқаларга ўрнак бўлмоқда
Амир Ҳусайн Лоний болалик чоғидаёқ икки қўлидан ажралган, бироқ у кўп нарсага қодир.
Дубай: Ҳиндистонлик киши қўллари йўқлигига қарамасдан ўзининг крикет ўйнаш орзусини амалга оширди.
Амир Ҳусайн Лоний Ҳиндистоннинг келиб чиқиши Кашмир вилоятидан бўлган 26 ёшли йигит бўлиб, унинг оёқлари овқат ейишга, бўйин ва елкаси эса ушлаш вазифасини бажаришга ўрганган.
Лоний 8 ёшлигида бахтсиз ҳодиса туфайли иккала қўлидан айрилган.
Унинг ота-онаси ўғлининг крикет ўйнай олиши учун соғлиғини тиклаш мақсадида уйларини сотди.
"Ҳаёт менга қанча оғир синовлар берган бўлса-да, у мени яшашга ундайди", - дейди Лоний. У қандай бўлмасин бор кучи билан ҳаракат қилишини ҳамда ҳаётини крикетга бағишлашини билдирди.