Фан-техника | 01:01 / 30.03.2016
2665
1 дақиқада ўқилади
Instagram видео давомийлигини оширди
Instagram ижтимоий тармоғи юкланадиган видеороликлар давомийлигини ошириши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда компания блогида хабар берилди.
Яқин орада ижтимоий тармоқда 60 сониягача давом этувчи роликларни юклаш имконияти пайдо бўлади. Бир қатор фойдаланувчилар ҳозирданоқ бу янгиликдан фойдаланиш имконига эга бўлдилар.
Компания маълумотларига кўра, охирги 6 ой ичида юкланаётган видеоконтент миқдори 40 фоизга ошди. Шу сабабли Instagram эркинроқ форматни синаб кўришни таклиф қилмоқда.
Бундан аввал ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари узоқлиги 15 сониядан ошмайдиган роликларни чоп эта олардилар.