Жаҳон | 16:19 / 01.04.2016
2383
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги кўл тубида ўпирилиш ҳолати қайд этилди

Хитой жанубидаги унча катта бўлмаган кўлнинг ўпирилиши натижасида, унинг суви ва 25 тонна балиқ ер тубига ғарқ бўлди.

New China TV телеканалининг хабарига қараганда, Янг исмли маҳаллий фермер тонгги соат 4да, сув ҳавзасининг сатҳи пасайиб бораётганини аниқлаган. Эрталабки 9ларга бориб эса, кўлнинг аксар суви ва ундаги балиқларини ер ютган. Бу ҳақда телеканалга асосланиб, depo.ua хабар берган.

Ҳозирча, ўпқоннинг ҳосил бўлиш сабаби номаълум. Аммо бунга яқин орадаги кон фаолияти таъсир қилгани айтилмоқда.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, ушбу ҳодиса туфайли 25 тонна тирик балиқ йўқотилган ва 75 минг доллар миқдорида иқтисодий зарар кўрилган.