Фан-техника | 17:59 / 02.04.2016
2972
1 дақиқада ўқилади
Аррали дрон ҳаво шари билан бўлган жангда мағлуб бўлди
Финлик телба фермерлар (улар ўзларини шундай аташади) “қотил дрон”ни ихтиро қилишди. Улар катта аррани мультикоптерга улаб, учувчи дронни яратишди. Масофавий пульт ёрдамида улар дронни ясалган қорбобо, тарновдаги муз бўлаклари ва арча барглари билан жангга юборишди. Бироқ, ҳаво шарлари билан олишув қурилма учун аянчли якунланди. “Қотил дрон” жангда мағлуб бўлди. Суратга олинган тажриба видеоси YouTube’да жойлаштирилган.