Жамият | 11:21 / 03.04.2016
28134
1 дақиқада ўқилади
Келин 11 ёшда, куёв эса 35 да. Бу ҳақда бир ҳикоя
Лили ва Жоннинг никоҳ тўйи бошқаларникидан кам бўлмаган ҳолда бўлди. Атиргуллар, тасмалар, ҳашамдор манзара. Тантанада келиннинг ҳам, куёвнинг ҳам ота-онаси иштирок этди. Аммо мана шу сеҳрли эртакда нимадир етишмаётган эди…
Юракни ғаш қилувчи ҳолат шунда эдики, келин бўлмиш Лили 11 ёшда бўлиб, у жаҳонда ўта ёш эрга узутилувчи 15 миллион қиздан бири эди. “Bridal Musings” ташкилоти БМТнинг болалар фонди билан ҳамкорликда бундай никоҳларнинг бутун "даҳшатини" кўрсатиш учун бу видеони тасвирга олди.
Бу тантана ортида яширинган даҳшат шунда эдики, бу қиз ҳам маънавий, ҳам жисмоний ёш бўлиб, бу никоҳ унинг ҳаётини барбод қилади: у ўқишни ташлайди, руҳий босимга учрайди, хуллас, бир сўз билан айтганда... (сўз ожизлик қилади)