Спорт | 10:47 / 06.04.2016
1618
1 дақиқада ўқилади

«Барселона» – «Атлетико». Суарес Ҳуанфранга қўполлик қилгани ҳакам нигоҳидан четда қолди

«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес «Атлетико»га қарши ўйиннинг биринчи тайми вақтида мадридликлар жарима майдончасида рақиб ҳимоячиси Ҳуанфранга нисбатан кескин қўполлик ишлатгани камераларга муҳрланиб қолди.

Ўйин ҳаками Феликс Брих бу вазиятни кўрмай қолди ва уругвайлик футболчи жазода қутилиб қолди. Фотосуратлар ва видеолардан кўриш мумкинки, унга бу ҳаракатлари учун қизил карточка кўрсатиш мумкин эди.

Биринчи таймнинг иккинчи ярмида Брих мадридликлар ҳужумчиси Фернандо Торресга рақибга ишлатган подкати учун қизил карточка кўрсатди.

Танаффусдан кейин Суарес 2та гол уриб, каталонияликлар жамоасига ғалаба келтирди.