Жамият | 21:45 / 07.04.2016
2626
1 дақиқада ўқилади

Япониядаги музқаймоқ ишлаб чиқарувчи компания маҳсулот нархи 9 центга ошгани учун аҳолидан узр сўради

Япониянинг музқаймоқ ишлаб чиқарувчи Akagi Nyugyo компанияси 1991 йилдан бери илк марта ўзининг энг кўп сотилувчи музқаймоғи Garigari-kun учун нархни оширгани учун мижозлардан узр сўради.

Антиқа таъмлар, мисол учун картошка ёки спагетти таъми билан яратиладиган эскимо нархи 9 центга оширилди. Бу музқаймоқ 1981 йилдан ишлаб чиқарила бошланган. Компания раҳбарияти ўзининг афсусини ифодалаш учун узр сўраш белгиси сифатида таъзим қилган кўринишда видеода суратга тушди.