Спорт | 17:45 / 08.04.2016
2250
1 дақиқада ўқилади

"Пахтакор" жамоаси илк ўйинини ўтказганига 60 йил тўлди

1956 йилнинг 8 апрель кунида "Пахтакор" жамоаси ўзининг илк расмий учрашувида майдонга тушганди.

Дастлабки учрашувларини жамоа Тошкентнинг эски шаҳар қисмида жойлашган "Спартак" стадионида ўтказган. "Пахтакор" стадиони 1956 йилнинг август ойида ишга туширилган.

Биринчи расмий беллашув иккинчи лиганинг "Б" класси доирасида 1956 йилнинг 8 апрель куни ўтказилган. Унда Пермь вилоятининг Молотов шаҳри жамоаси билан тўқнаш келган "Пахтакор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

"Пахтакор" - Пермь шаҳри жамоаси - 1:0 (1:0). "Спартак" стадиони.
"Пахтакор": Волостнов, Азизхўжаев, Козенков, Виткалов, Тазетдинов, Муқимов, Капров, Мақсудов, Канунников, Мурашов, Боркин.
Гол: Мақсудов, 44-пен.

Ҳозирга келиб "шерлар" жамоаси 11 мартадан ички чемпионатда ва мамлакат Кубогида зафар қучиб, Ўзбекистоннинг энг совриндор жамоасига айланган.

"Пахтакор"нинг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар йил давомида ўтказилиши кўзда тутилган.