Спорт | 00:09 / 08.04.2016
2067
1 дақиқада ўқилади

"Пахтакор" ва МТЖ массажчиси Анвар Бисеровнинг вафот этгани маълум бўлди

"Пахтакор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси массажчиси Анвар Бисеров 3 февраль куни уйидан чиқиб кетиб бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди.

Championat.asia сайти берган маълумотга кўра, Анвар Бисеров жонсиз ҳолатда топилган.

1969 йилда таваллуд топган мутахассис фаолиятини "Навбаҳор" жамоасида бошлаган ва 1996 йили клуб билан чемпионлик унвонини қўлга киритган эди.

Бисеров, шунингдек, кўп йиллар давомида миллий терма жамоада фаолият олиб борган.

Анвар Бисеров танишларининг айтишича, у жуда яхши, қувноқ инсон бўлган. Доимо кулиб юрар, ўзидан кичикларни "паҳлавон" деб атарди.

Бисеровнинг оила аъзоларига сайтимиз номидан таъзия билдирамиз.