Жамият | 12:47 / 09.04.2016
2782
1 дақиқада ўқилади
Сергей Лазарев Петербургдаги концертда ҳушидан кетиб қолгани сабабини тушунтирди
Россиялик хонанда Сергей Лазаревнинг Санкт-Петербургдаги концерти хонанда саломатлиги ёмонлиги сабаб 9 июнга қолдирилди. Бу ҳақда Lifenews хабар бермоқда.
Санъаткорнинг ўзи бу ҳақда шундай дейди: “Евровидения”га тайёргарлик сабаб чарчоқ зўрайиб кетди ва шу сабаб саҳнада ўзимни ёмон ҳис қилдим. Буларнинг бари бирдан юз берди. Ҳозир ҳаммаси жойида”.
Аввалроқ, қўшиқчининг концерт пайти ҳушидан кетиб қолгани ҳақда хабар берилган эди.