Жаҳон | 08:35 / 09.04.2016
5672
1 дақиқада ўқилади

Тарих ғилдираги: Бугун Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

9 апрель—Жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 99-куни.

Воқеалар:

1992 йил. Андижон вилоятида Булоқбоши тумани, Самарқанд вилоятида Тойлоқ, Фарғона вилоятида Фурқат тумани ташкил этилди.

1993 йил. Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва Давлат герби тасдиқланди.

1667 йил. Франциянинг Париж шаҳрида биринчи оммавий санъат кўргазмаси очилди.

1930 йил. Нью-Йоркда биринчи видеотелефон намойиш этилди.

БУГУН ТУҒИЛГАНЛАР:

1336 йил—буюк ўзбек саркардаси, жамоат арбоби Соҳибирон Амир Темур,

1806 йил—инглиз муҳандиси, биринчи трансатлантик йўловчи ташиш кемаси ихтирочиси Исамбард Кингдом Брюнель,

1919 йил—биринчи электрон компьютер асосчиси Жон Преспер Экерт,

1933 йил—француз актёри Жан-Поль Бельмондо,

1986 йил—Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасининг собиқ аъзоси Тожиев,

Ва 1990 йил—Голливуд киноактрисаси Кристен Стюарт 9 апрелда таваллуд топган.