Зидан ўйин вақтида кулгани учун ўйинчисини танқид қилди
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан, жамоа ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг сафдошини алмаштиришдаги ўзини тутишига оид танқидий фикрлари билан ўртоқлашган. Ушбу вазият "Реал"нинг Чемпионлар лигаси чорак финалида "Вольфсбург"га қарши ўйини чоғида юз берган. Бу ҳақда, Goal.com ёзмоқда.
"Хамес бундай ҳолларда ўзини тутишни ўрганиши керак. Мазкур ҳолат ҳеч кимга ёқмади, энди у буни эсидан чиқариши лозим. Унинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати кузатилаётганини унутмаслиги лозим. Аммо бу воқеа, айтишим мумкинки, унга бўлган муносабатимга таъсир қилмайди", — деган Зинедин Зидан.
Колумбиялик ўйинчи, "Реал" 0-2 ҳисобида мағлуб бўлаётган ўйиннинг 85 дақиқасида майдонга тушган. Унинг чигалёзди машқларида кулиб, ҳазиллашгани "Реал" мухлисларининг турли қарашларига сабаб бўлди.
Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 12 апрель куни Мадридда бўлиб ўтади.