Жамият | 14:55 / 11.04.2016
2779
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги ўсимлик барча дардга даво экани қайд этилди

Жон Иннес Маркази тадқиқотчилари "Байкал дўпписи" (Scutellaria baicalensis) номини олган ҳамда Хитой халқ табобатида қўлланиладиган ўсимлик ўзидан саратон ва жигар касалликларига қарши курашда ёрдам берувчи моддаларни ишлаб чиқаришини аниқлашди. Тадқиқот Science Advances журналида чоп этилди.

Тадқиқотлар натижаси ўсимликнинг илдизидаги органик моддалар - флавонларнинг нафақат вирусга қарши ва антиоксидант таъсирга эгалигини, балки соғлом ҳужайраларга тегмасдан, саратон ҳужайраларини ўлдиришга қодирлигини кўрсатган эди. Ҳайвонларда олиб борилган тадқиқотлар флавионлар ҳақиқатда ҳам ўсимтанинг ўсишини тўхтатишини исботлаган.

Олимларнинг сўзларига кўра, флавонлар синтезининг биокимёвий усулларини яхши тушуниш замонавий дори-дармонларни ишлаб чиқариш учун керакли бўлган фойдали моддаларни ишлаб чиқариш имконини беради.