Иқтисодиёт | 23:12 / 12.04.2016
2776
1 дақиқада ўқилади

ХВЖ Ўзбекистон ЯИМ ўсиши суръатлари прогнозини 2 фоизга камайтирди

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2016 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши суръатлари прогнозини 2 фоизга, яъни 7 фоиздан 5 фоизгача камайтирди. Бундан янгиланган World Economic Outlook ҳисоботидаги маълумотлар дарак беради. Бу ҳақда Sputnik нашри хабар бермоқда.

ХВЖ ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон ЯИМи 2017 йилда 5,5 фоизни ташкил қилади.

ХВЖ мутахассисларининг фикрича, 2016 йилда инфляция 2015 йилдаги 8,4 фоиздан 8 фоизга пасаяди. 2017 йилда Ўзбекистонда нарх-наво ўсиши даражаси 9,8 фоизни ташкил қилади.

ХВЖ маълумотларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти мамлакатда қабул қилинган саноат ва инфратузилмани модернизация қилиш дастурлари эвазига ўсади. Бироқ заиф ташқи муҳит, энергия ташувчилар ва биржа маҳсулотларига нархларнинг пастлиги туфайли юзага келувчи хатарлар прогнознинг пасайтирилишига таъсир қилди.