Фан-техника | 17:52 / 13.04.2016
2690
2 дақиқада ўқилади

Toyota uBox электромобиль концепти тақдим этилди

Toyota автоконцерни ва Американинг Клеменсон университети қошидаги халқаро автомобиллар тадқиқот маркази талабалари (CU-ICAR) Deep Orange лойиҳаси доирасида Z авлоди(интернет, ижтимоий тармоқлар, компьютерлар, мобиль қурилмалар ва шунга ўхшаш воситалар кенг қўлланилган даврда туғилганлар) учун махсус яратилган uBox концепт электрокарини ишлаб чиқишди.

Автомобиль бирмунча серқирра бўлсада, алюмин ва композит материаллардан тайёрланган ажойиб, бир қисмли кузовдан иборат. Унинг томи эгилган шишадан ясалган, орқага очилувчи эшиклар ва диодли ёритқичлар билан жиҳозланган.

Йўловчи ўриндиқлари, махсус рельсларга ўрнатилган. Унинг ёрдамида, ўриндиқлар масофасини белгилаш, уларни юкхонани кенгайтириш мақсадида йиғиш ёки олиб ташлаш мумкин.

Toyota uBox концептининг приборлар панели, ҳаво қувурлари тўсиғи ҳамда эшикдаги панелларни махсус илова ва 3D-нашр ёрдамида дидга мослаб олиш имконияти мавжуд.

Ишлаб чиқарувчилар электромобилнинг техник кўрсаткичларига оид маълумотлар билан ўртоқлашмаган бўлса-да, аслида концепт учун бу унчалик ҳам муҳим ҳисобланмайди.

Toyota uBox фақат концепт бўлиб қолиши аниқ. Аммо, япон автомобилсозлик компанияси, унинг айрим жиҳатларини янги машиналарида татбиқ этиши мумкин.