Спорт | 16:22 / 15.04.2016
3246
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик шахматчилар Осиё чемпионатида 9 та медални қўлга киритишди

5 апрелдан 15 апрелга қадар Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида шахмаст бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 17 давлат: Ҳиндистон, Ўзбекистон, Австралия, Янги Зеландия, Хитой, БАА, Вьетнам, Яман, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Малайзия, Жанубий Корея, Сингапур, Туркманистон ва Шри Ланкадан келган шахматчилар қатнашди.

Осиё чемпионати якунларига мувофиқ ўзбекистонлик шахматчилар жами 9 та медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, 6 ёшгача бўлган ўсмирлар ичида Бегмуротов Ҳумоюн битта, 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ичида Ёқуббоев Нодирбек иккита (блиц ва одатий йўналишида), Нигматов Ортиқ 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ичида битта (рапид йўналишида) олтин медалларни қўлга киритишди.

6 ёшгача бўлган ўсмирлар ичида Бегмуротов Ҳумоюн рапид йўналишида, 8 ёшгача бўлган ўсмирлар ичида Хаитов Машҳур,14 ёшгача бўлган ўсмирлар ичида Ёқуббоев Нодирбек кумуш медалларни қўлга киритган бўлса, иккита бронза медални Абдисалимов Абдималик одатий ва рапид йўналишлари бўйича қўлга киритди.