Жаҳон | 19:57 / 15.04.2016
2365
2 дақиқада ўқилади

Трамп ҳаётдаги асосий принципи "қонга қон, жонга жон" эканлигини айтди

Инжилдан Дональд Трампнинг феъл-атвори шаклланишига таъсир қилган асосий иқтибос "қонга қон, жонга жон" ҳисобланади. Бу ҳақда миллиардер 14 апрелда Рочестердаги (Нью-Йорк штати) WHAM-1180 радиостанциясига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Бошловчининг Трампнинг феъл-атвори ёки қарашлари шаклланишига таъсир қилган Инжилдан бирор-бир севимли иқтибоси ёки ундан олинган ҳодиса борлиги ҳақидаги саволига миллиардер бундай иқтибослар кўплигини айтди. "Биз Инжил ҳақида гапирганда, бундай нарсалар кўп, жуда кўпдир. Ва кимларгадир бу ибора "қонга қон, жонга жон" ибораси дейиш мумкин", деб айтди Трамп.

Трамп шу муносабат билан АҚШ ўз манфаатларини ҳимоя қилиши кераклигини айтди: "Мен шуни назарда тутмоқдаманки, бизнинг давлат билан бўлаётган вазиятга, баъзилар биздан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишларига, бизнинг устимиздан мазаҳ қилаётган ва кулаётганларига қараш керак. Биз жуда қатъий ва кучли бўлишимиз лозим", деб айтди АҚШ президенти лавозимига номзод Трамп.

Трамп бу мавзуни АҚШ қуролли кучларининг ҳозирги жанговар тайёрлигини танқид қилиб, март охирида The New York Times ва бошқа ОАВ берган интервьюсида кўтарган эди. "Ўз вақтида биз қудратли қуролли кучлари ва ҳар томонлама жанговар имкониятларга бой давлат бўлганмиз. Ҳозир биз бундай давлат эмасмиз. Бизнинг ядровий арсеналимиз аянчли ҳолатда. Ҳарбийлар ҳаттоки у ишлаш-ишламаслигини ҳам билмайдилар", деб айтганди.