Жаҳон | 23:47 / 18.04.2016
1749
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Ироқда ҳарбийларининг сони оширилишини маълум қилди
Пентагон раҳбари Эштон Картер Бағдодга ташрифи давомида АҚШ Ироқда ИШИДга қарши ҳарбий кампаниясини кучайтиришини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Картер Бағдодда америкалик ҳарбийлар, Ироқ бош вазири ва мудофаа вазири билан учрашган.
Картер Ироққа яна 200 нафар америкалик ҳарбий юборилишини айтган. Шу тариқа, америкалик ҳарбийларнинг Ироқдаги умумий сони 4,1 мингга яқинга етади.
Картер, шунингдек, Пентагон пешмерг курд ҳарбий тузилмаларига 415 млн долларлик молиявий кўмак ажратишини айтган. У бундай қарор курдлар ҳукумати бюджет танқислигига дуч келгани билан боғлиқлигини айтган.
Аввалроқ АҚШ махсус кучлари Мосулда ИШИДнинг етакчиларидан бири Сулаймон Шабиб ал-Жабурийни йўқ қилгани маълум қилинганди.