Фан-техника | 15:51 / 20.04.2016
4716
2 дақиқада ўқилади

Букланувчи клавиатура шаклидаги мини-компьютер

Хитойнинг Pipo компанияси букланувчи Bluetooth-клавиатура шаклида ишлаб чиқарилган янги, ихчам мини-компьютерларни тақдим этди. Янги қурилма KB2 деб номланади ва у Windows 10 Home операцион тизимида ишлайди.

Корпус ичида 1.44–1.84 ГГц частота ва Intel HD Graphics график контроллерига эга 4 ядроли Intel Atom X5-Z8300 (Cherry Trail) процессори, 2/4 ГБ оператив хотира, 32/64 ГБли флеш карта, microSD хотира картаси учун жой ва 2500 мАч сиғимли аккумулятор мавжуд.

Симли ва симсиз интерфейслар тўпламига қуйидагилар киради: USB 2.0, USB 3.0, micro USB, HDMI кўриниш, Bluetooth, WiDiга улана оладиган WiFi 802.11ac ва қулоқчинлар учун розетка. Ишлаб чиқарувчилар янгиликнинг ўлчовлари ҳақида маълумот беришмаган, бироқ, видеодаги тасвир орқали Pipo KB2 қулай ва ҳамёнбоп қурилма эканлигини кўриш мумкин. Мини-компьютернинг тўлиқ ишлаши учун фақатгина монитор ва сичқонча керак бўлади.

Қурилма жорий йилнинг май ойидан бошлаб сотувга чиқади, бироқ унинг нархи ҳақида аниқ маълумот йўқ.