Жамият | 12:20 / 20.04.2016
2259
2 дақиқада ўқилади

«Чегара билмас мухбирлар» «янги ташвиқот даври» келганидан огоҳлантирди

«Чегара билмас мухбирлар» ҳуқуқни ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ўтган йили бутун дунё бўйлаб сўз эркинлиги даври бошланганини маълум қилди.

Ташкилот аъзоларининг сўзларига кўра, дунё “янги пропаганда эраси”га қадам қўймоқда. Бунда замонавий технологиялар зарур маълумотларни тез ва нисбатан арзон тарқатилишга имкон беради. Ташкилот берган маълумотлар бўйича, аксарият давлатлари рейтингнинг биринчи юзталигига кирган бўлса ҳам, Лотин Америкасида вазият кескин ёмонлашган.

«Чегара билмас мухбирлар»нинг ҳисоботидаги рейтинг 180 қатордан иборат бўлди. Ташкилот энг эркин мамлакатлар қаторига Финляндия, Нидерландия ва Норвегияни киритган. Туркманистон, Шимолий Корея ва Эритрея эса матбуот эркинлиги чегараланган давлатлар қаторига қўшилди.

«Чегара билмас мухбирлар» сўнгги йилларда кўплаб сиёсий раҳбарлар матбуотга тайзиқни кучайтирган деб ҳисоблайди. Хусусий ОАВ эса борган сари кўпроқ йирик корпорациялар таъсирига тушиб қолмоқда.

Рейтинг «Чегара билмас мухбирлар» томонидан 2002 йилдан буён ҳар йили чоп этилади. Уни тузишда плюрализм даражаси, мустақил ОАВ сони, қонуний чегаралар, холисик, цензура ва ўз-ўзини цензура қилиш каби кўрсаткичлар инобатга олинади.