Жамият | 19:20 / 20.04.2016
4015
1 дақиқада ўқилади
Женнифер Энистон People талқинига кўра дунёнинг энг гўзал аёли деб топилди
Женнифер Энистон People журнали танлови бўйича 2016 йилда дунёнинг энг гўзал аёли деб топилди.
Ўзининг янги мақоми ҳақида эшитгач, актриса ҳайратда қолган.
“Бу ўта завқли хурсандчилик пайти бўлди”, дея тан олади 47 ёшли Энистон.
Нашрга интервью бериш пайтида актриса гўзаллик тўғрисидаги тасаввурлари билан бўлишди. Хусусан бу ўзига ишонч, ички хотиржамлик, эзгулик ва ростгўйлик, шунингдек, чиройли ўтган умр.
Бундан ташқари, Энистоннинг фикрича, бу қаторга ҳаёт синовларини мардонавор қабул қила олиш ва нимадир кутилгандек бўлмаса, бунинг учун уялмасликни ҳам қўшиш мумкин.